16:14 | 22.06.22

                       

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Хиванинг кўзга кўринган жойларига борди — фото

Президентлар, хусусан, Ичан қалъада бўлди

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев билан Хиванинг кўзга кўринган жойларига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 21 июнь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Мирзиёев ўзбек ва озарбайжон халқлари муносабатларининг тарихи бугунги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлаганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқлар азалдан борди-келди қилиб, бир-бирининг маданиятини тўодирган. 2500 йилдан зиёд тарихга эга Хива бунда муҳим ўрин тутган. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг бу қадимий шаҳарга ташрифи катта маънога эга.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ичан қалъада 120 дан зиёд меъморий обидалар бор. Шу боис Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда UNESCO Маданий мерос рўйхатига киритилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди. Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хоразмга боргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: