17:45 | 22.06.22

                       

Афғонистонда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 920 кишига етди

Жабрланганлар сони 1500 нафардан ортгани айтилмоқда

Афғонистонда содир бўлган 6,1 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар аҳоли сони 920 кишига етди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Пактика вилоятининг чекка ҳудудида рўй берган кучли зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, қурбонлар сони ортиши кутилаётгани келтирилган.

Толибон расмийларига кўра, тунда содир бўлган зилзила сўнгги йигирма йил ичида энг ҳалокатлиcи бўлган. Маълумотларга қараганда, аксар одамлар вертолётларда ҳудуддан олиб кетилган.

«Amaaj news» нашрининг қайд этишича, ҳодиса қурбонлари сони 1000 кишидан ортган. Қўшимча қилинишича, 1500 нафар аҳоли жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу 6,1 балли зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳам сезилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: