11:01 | 24.06.22

                       

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди

Шакарнинг 1 килограми 10 минг сўмдан сотилаётгани айтилган

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, нархлар 22 июнь ҳолати бўйича тақдим этилган. Шакарнинг 1 килограми 9000–13 000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–75 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–88000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2000–7000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2000–5500 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1200–6000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000–22 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 500–30 000 сўм.

Аввалроқ май ойи бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархлари маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: