19:19 | 25.06.22

                       

Қашқадарё 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани тасдиқланди

Вилоят ИИБга кўра, жабрланувчи ўзининг қорнига бир марта пичоқ урган

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 18 ёшли қиз пичоқлангани ҳақида хабар қилинганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, мазкур факт бўйича дастлабки суриштирулар ўтказилган. Унда фуқаро М.Д. ошхона пичоғини ўзининг қорин бўшлиғига бир маротаба санчиб олгани аниқланган. Шунингдек, у Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АввалроқҚашқадарёдаги тўйхона олдида эркак жанжал оқибатида пичоқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада ўқувчи қиз отаси шапалоқ уриши оқибатида вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: