10:00 | 29.06.22

                       

Афғонистонда содир бўлган 5,7 балли зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Эпимарказ Тошкентдан 556 км узоқда қайд этилган

Афғонистонда 29 июнь куни содир бўлган 5,7 балли зилзила кучи Ўзбекистонда қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Twitter / @mchsing

Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан саот 09:30 да Афғонистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари 36,4 градус шимолий кенглик, 70,69 градус шарқий узунликни ташкил қилган. Магнитуда 5,7 баллга етган.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 556 километр жанубий-шарқда жойлашган. Шунингдек, зилзила Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Узун туманида сезилган. Унинг кучи 2 баллни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Кобул, Ғазни, Лўгар, Пактика, Хост ва Лағмон вилоятларида 22 июнга ўтар кечаси 6,1 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган. «Толибон» расмийлари тунда содир бўлган зилзила сўнгги йигирма йил ичида энг ҳалокатлиcи бўлганини айтган. Ҳаракат расмийси зилзила сабаб халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги кучли зилзила қурбонларининг оилала аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ҳукумат табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: