23:27 | 02.07.22

                       

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Шунингдек, 21:00 дан 7:00 га қадар комендантлик соати жорий этилди

Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақжа Президент матбуот котиби хабар берди.

Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланган.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: