11:23 | 03.07.22

                       

Наманганда бекатдаги дўконда ёнғин содир бўлди — видео

Ҳолат бўйича терговга қадар суруштирув олиб борилмоқда

Наманган шаҳри Шарқ тонги маҳалласидаги бекатда жойлашган дўконда 3 июль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 3 июль куни соат 04:37 да Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Навоий кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги хақида хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга асосан зудлик билан Ёнғин қутқарувчилар томонидан ёнғин бартараф этилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин оқибатида савдо дўконнинг шифт қисмидан 20 метр/квадрат жойи, 10 дона музлаткичи, 2 дона совуткич (кондиционер) ҳамда савдо дўконига тегишли ҳужжатлар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: