13:22 | 03.07.22

                       

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бекор қилинди

Чипталарнинг суммаси тўлиқ қийматда эгаларига қайтариб берилади

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги 3 июль кунги темир йўл қатнови бир рейсга бекор қилинди. Бу ҳaқда «Ўзтемирлйўлйўловчи» акциядорлик жамияти хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишида қатновини амалга оширадиган 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга қолдирилмоқда.

Харид қилинган чипталарнинг суммаси тўлиқ қийматда ўз эгаларига қайтариб берилади. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: