17:23 | 03.07.22

                       

Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарлангани рад этилди

«Ўзсувтаъминот» тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот котиби тарқалган маълумотларга муносабат билдирди.

Фото: Telegram/ @antifake_uz

Қайд этилишича, тармоқларда тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Истеъмол қилинадиган ичимлик суви заҳарланмаган.

«Мазкур ёлғон хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Ичимлик сувининг таркиби қатор мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади. Ҳозирда фойдаланилаётган ичимлик суви ичишга яроқли ҳисобланади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда кўчалар қонга тўлгани ҳақидаги хабар фейк бўлиб чиқди. Нукус шаҳрида намойишчиларга қизил сув сепилгани хато талқин қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: