19:43 | 04.07.22

                       

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан телефон орқали гаплашди

Эмомали Раҳмон Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан Президентнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Келтирилишича, давлат раҳбарлари июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқан.

Суҳбат аввалида Тожикистон президенти давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.

Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиган. Савдо, транспорт ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилган.

Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлган қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлангани мамнуният билан таъкидланган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилганди. Шунингдек, давлат раҳбари Қозоғистон президенти билан телефон орқали гаплашганди. Ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг 4 июль куни Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: