10:21 | 06.07.22

                       

Ўзбекистон Қирғизистон билан автобус қатновини тиклайди

Ҳозирда Иссиқкўлга кунлик рейслар йўлга қўйилган

Ўзбекистон пандемия бошланганидан бери илк бор Қирғизистон билан автобус қатновини тиклайди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Mir24»

Маълум қилинишича, яқин кунларда Тошкент–Ўш йўналиши бўйича қатнов йўлга қўйилади. Ҳозирда ёзги сайёҳлик мавсумига Иссиқкўлга кунлик рейслар тикланган. Йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш 13 соат давом этади.

Автобуслар йўловчиларга қулайлик яратиш учун кондиционер ва кино томоша қилиш учун монитор билан жиҳозланган.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳар мэри Ўзбекистондан 50 та автобус сотиб олиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: