15:31 | 06.07.22

                       

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди. Мусулмонлар идораси бу бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари то­мони­­­дан 2022 йилда Қурбон ҳайити­­нинг биринчи куни 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Унга кўра, ҳайит намози қуйидаги ҳудудларда белгиланланган вақтларда ўқилади.

  • Андижон вилояти — 05:05;
  • Бухоро вилояти — 05:35;
  • Жиззах вилояти — 05:20;
  • Навоий вилояти — 05:30;
  • Наманган вилояти — 05:05;
  • Самарқанд вилояти — 05:25;
  • Сирдарё вилояти — 05:20;
  • Сурхондарё вилояти — 05:25;
  • Тошкент вилояти — 05:15;
  • Тошкент шаҳри — 05:20;
  • Фарғона вилояти — 05:05;
  • Хоразм вилояти — 06:00;
  • Қашқадарё вилояти — 05:30;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 06:05.

Таъкидланишича, ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқа­лик фарқ­­ни инобатга олиб белгиланган­.

Аввалроқ Тошкентда Қурбон Ҳайити байрами кунлари жамоат транспорти қай тартибда ишлаши маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: