0:11 | 07.07.22

                       

Андижонда аҳоли орасида фаст-фуддан заҳарланиш кузатилаётгани айтилмоқда — видео

Вилоят ҳокимлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди

«Bugun.uz»га Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида аҳоли орасида фаст-фуддан заҳарланиш ҳолати кузатилаётгани айтилган видео келиб тушди. Вилоят ҳокимлиги тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда туманда бир қанча одамлар фаст-фуд маҳсулотларидан заҳарлангани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳолатни назоратига олганини маълум қилди.

«Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғонада имом-хатиб ва оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: