18:18 | 08.07.22

                       

Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент администрациясининг собиқ раҳбари саломатлиги туфайли ишидан озод этилганди

Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: АОКА

Президент фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди.

Таъкидланишича, унинг саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу фармон қабул қилинган.

Маълумот учун, 2018 йил 6 августдаги фармонга мувофиқ, Президент девони деб юритилган тузилма Президент администрацияси деб атала бошлаган. Президент девонини бошқариб келган Зелимхон Ҳайдаров ўрнига ўшанда янги раҳбар этиб Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинганди. ТИВ раҳбари бўлиб келган Комилов Абдулазиз Ҳафизович Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: