13:06 | 09.07.22

                       

Навоийда 15 ёшли бола Зарафшон дарёсига чўкиб кетди — видео

Унинг жасади 3 кундан кейин топилган

Навоийда Зарафшон дарёсига чўкиб кетган 15 ёшли боланинг жасади 3 кундан сўнг топилди. Бу ҳақда «Yangi davr» дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, вилоятнинг Кармана туманида яшовчи 15 ёшли Т. Ш. 2022 йилнинг 5 июль куни икки нафар тенгдоши билан қишлоғидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига чўмилишга борган ва чўкиб кетган.

Келтирилишича, чўкиб кетган боланинг жасади орадан уч кун ўтиб, 8 июлm куни у чўмилишга борган жойдан 1 километр узоқликдан топилган.

«Боланинг чўкиб кетгани ҳақида вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи гуруҳига ахборот келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига 16 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳ ташкил этилиб, жўнатилган. Айни пайтда мазкур ҳолат сабаблари Ички ишлар ҳамда прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида яшаган 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетганди. Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманида 21 февраль куни она ва унинг икки қизи каналда чўкиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: