22:34 | 16.07.22

                       

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

Уларнинг ҳаракатлари халқаро қидирувда бўлган жиноятчилар томонидан бошқарилган

Тошкентнинг Сирғали ва Олмазор туманларида яшовчи «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Маълум бўлишишча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда Сирғали ва Олмазор туманларида яшовчи «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилган.

Қайд этилишича, 1978 йилда туғилган А.Ф., 1980 йилда туғилган М.А. ҳамда 1983 йилда туғилган А.Г.(аёл) ушбу жиноий гуруҳнинг аъзолари сифатида фаолият юритган. Гуруҳнинг фаол аъзолари бўлган А.Ф. ва М.А. Тошкент шаҳрида жойлашган автомобиль бозори, «Жомий бозори» ва «Бектўпи бозорлари»да бўёқ тарқатиш ва сотиш билан шуғулланиб, бизнес ҳамкорлари ҳамда яқин қариндошларига Telegram ижтимоий тармоғида ташкил қилган бир нечта гуруҳлари орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» материалларини тарқатиб, уларни «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилган.

Ушбу шахсларнинг жиноий ҳаракатлари ташкилотнинг фаол ёлловчилари ҳисобланган, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган Маҳмуд Абдулмўмин (1980 йилда Қирғизистондп туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович) ва Ислом Абу Ҳалил (1984 йилда Наманган шаҳрида туғилган Нурматов Исмоил Иброхимович)лар томонидан бошқарилган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


«Маҳмуд Абдулмўмин»


«Ислом Абу Халил»

Аввалроқ Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси 6 йилга қамалганди. У экстремистик ғояларни фарзандларига ҳам сингдириб келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: