14:38 | 19.07.22

                       

Қорақалпоғистонда интернет ишлашни бошлади

У республикада юз берган воқеалар сабаб ўчирилганди

Қорақалпоғистон республикасида 19 июль куни соат 14.00 дан эътиборан  интернет алоқаси тикланди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар берди.

Фото: «Yuz.uz»

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати аввалроқ Қорақалпоғистонда 1–2 июль кунлари бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича расмий баёнот эълон қилганди.

Келтирилишича, алоҳида оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар юзасидан турли тахмин ва ишончсиз хабарларни бўрттириб тарқатмоқда.

«Тинч митингни тарқатиш», «мустақил овозларни ўчириш ва ахборотни тўсиб қўйиш», жумладан, фавқулодда ҳолат эълон қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда куч қўллангани ҳақида асоссиз даъволар айтилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга ойдинлик киритиб, батафсилроқ ва холис маълумот беради.

Баёнотда қайд этилишича, 1–2 июль кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига путур етказишга уриниш содир этилди. Умумий муҳокамага қўйилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларга норозилик баҳонасида бир гуруҳ ғаразли шахслар зўравонлик, отишма ва ҳукумат биноларини куч билан эгаллаб олишга уринишлар бўлган.

Ушбу ноқонуний ҳаракатлар сепаратизмни қўзғатиш, тинч, бирдам, демократик мамлакатни беқарорлаштириш ва парчалашга қаратилган олдиндан режалаштирилган қўпорувчиликнинг яққол белгиларини кўрсатди.

Популистик шиорлар ниқоби остида уяли алоқа ва интернет орқали сохта хабарлар тарқатиб, душман кайфиятидаги кучлар фуқароларни конституцияга зид ҳаракатларга оммавий равишда жалб қилишга уринди. Бу интернет алоқаларини вақтинча чеклаш чораларини кўришга мажбур қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: