17:17 | 19.07.22

                       

Қашқадарёдаги шифохонада фуқаролар ўртасида муштлашув юз берди — видео

Жанжал давомида икки кишига пичоқ билан жароҳат етказилган

Қашқадарёдаги шифохонада 18 июль куни фуқаролар ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 12:00 да Китоб тумани Самарқанд маҳалласи худудида маҳаллий яшовчилар ўртасида шахсий адоват замирида жанжал юзага келган, оқибатда Т.О. ва П.И.лар тан жароҳатлари билан Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилган.

Шу куни соат тахминан 15:30 да шифохона ҳовлисида тўпланган жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан. Аниқланишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака ва ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига (Ушлаб туриш асослари) асосан процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 5 июль куни ўқув маркази ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлганди. Шунингдек, Тошкент вилояти Бекобод туманида 11 март куни бир гуруҳ эркаклар ўртасида жанжал содир бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: