15:18 | 21.07.22

                       

Андижонда сувга чўкиб кетган 13 ёшли бола 5 кундан бери қидирилмоқда — видео

Бола эҳтиётсизлик оқибатида Шаҳрихонсой каналига тушиб кетган

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудидан оқиб ўтган Шахрихонсой каналида 16 июль куни шу ерда яшовчи 13 ёшли бола эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган, аммо у ҳали ҳам қидирилмоқда. Бу ҳақда «Zamon.uz» информацион дастурида хабар берилди.

Скрин: «Zamon.uz»

Таъкидланишича, 16 июль куни канал атрофида мол боқаётган 13 ёшли бола эҳтиётсизлик оқибатида оёғи тойиб, сувга йиқилиб тушган. Боланинг отасининг тахмин қилишича, у боқаётган моллар шу томонга ўтиб кетган, уни қайтармоқчи бўлган бола эса ортидан югурган ва қоқилиб, сувга тушиб кетган.

Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси отряди гуруҳи командири Шерзод Тешабоевнинг сўзларига кўра, ўша куннинг ўзида чўкиш содир бўлган жойда қидирув ишлари бошланган ва Булоқбоши туманигача бўлган ҳудуд кўздан кечирилган.

17 июль куни эса каналда сув тўхтатилган ва бу сафар қидирув ишлари Фарғона вилоятининг Қува тумани чегарасигача амалга оширилган. Аммо бола ҳалигача топилмаган, қидирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Навоийда Зарафшон дарёсига чўкиб кетган 15 ёшли боланинг жасади 3 кундан сўнг топилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: