16:33 | 21.07.22

                       

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Эмомали Раҳмон билан учрашди

Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Xусусан, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида қатнашиб, нутқ сўзлагани хабар қилинганди. Президент унда аданият, таълим, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, умумий тарихни чуқур ўрганиш бўйича қўшма ишларни кучайтириш таклифини илгари сурган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: