16:47 | 23.07.22

                       

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачондан иш бошлаши маълум қилинди

Хориж компанияси боғни реконструкция қилишга 71 млрд сўм сарфланган

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Спутник»

Ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда «BMP Smart Decision Private Limited» хорижий компанияси томонидан боғ ҳудудида реконструкция қилиш, бино иншоотларини қуриш ва хориждан олиб келинган аттракционлар ҳамда ўйин қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва шу мақсадда 71 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан ишлай бошлайди.

«Боғ ҳудудида олиб борилаётган ишлари Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг доимий назоратида», — дейилади хабарда.

Фото: Сенат матбуот хизмати
Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълумот ўрнида Ғафур Ғулом боғи 2019 йил август ойида BMP Smart Decision компаниясига 49 йилга ижарага берилган. Компания инвеcтицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: