12:27 | 25.07.22

                       

Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мамлакатда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

«Бу касаллик бирор марта мамлакатимиз ҳудудида қайд этилмаган», — дейди Отабеков.

Қайд этилишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.

Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ёки бошқа давлатларда вабо қайд этилгудек бўлса, ЖССТ тавсиясига мувофиқ ҳеч қандай карантин чекловлари белгиланмайди. Чунки бу касалликка чалинганларни аниқлаш эҳтимоллиги юқори ва уни даволаш бўйича протоколлари мавжуд.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув қувурлари орқали вабо тарқалиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. «Ўзсувтаъминот» мазкур хабар юзасидан муносабат билдириб, фуқаролардан бу каби ёлғонларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликни сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: