17:41 | 25.07.22

                       

Тошкентда эркак низо сабаб 4 нафар оила аъзосини пичоқлади

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тегишли тартибда ушланган

Тошкентнинг Чилонзор туманида эркак оилавий низо сабаб аёли, вояга етмаган фарзанди, қайнонаси ва синглисини пичоқлади.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, шу йилнинг 21 июль куни соат 21:10 лар атрофида 1989 йилда туғилган Д.С. Чилонзор туманида жойлашган хонадонда яшаб келаётган турмуш ўртоғи Д.С (1994 йилда туғилган) билан оилавий низо сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган.

Сўнг эркак аёли ва фарзанди (2005 йилда туғилган М.А) ҳамда ушбу хонадонда яшаб келаётган хотининг онаси Л.А. ҳамда синглиси Н.А.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Таъкидланишича, ўша куннинг ўида туман прокуратураси томонидан Д.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро тегишли тартибда ушланган.

Аввалроқ Сурхондарёда фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини пичоқлагани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: