10:07 | 26.07.22

                       

Президент Тошкентдаги Афғонистон бўйича конференция иштирокчиларига мурожаат қилди

Шавкат Мирзиёев қўшни давлатни халқаро майдонда яккалаб қўймасликка чақирди

Тошкентда 100 дан ортиқ хорижий делегациялар иштирокида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцисия бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Абдулазиз Камилов Шавкат Мирзиёевнинг конференция иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилишига йўл қўймаслик муҳим эканини таъкидлаган.

Шунингдек, давлат раҳбари жаҳон ҳамжамияти қўшни мамлакат билан муносабатларда аввалги хатоларни қайта такрорламаслик зарурлигини айтган.

«Аминмизки, жаҳон ҳамжамияти бугун 1990-йиллардаги хатоларни қайта такрорламайди, уларни четлаб ўта олади ва шунга эришиш лозим. Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши гуманитар вазиятнинг янада ёмонлашувига олиб келиши муқаррар, шу боис бунга йўл қўймаслик муҳимдир. Гап миллионлаб инсонларнинг тақдири ҳақида бормоқда», — дейди Мирзиёев.

Аввалроқ Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга келгани ҳамда конференция вазифаси бўйича маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: