12:47 | 10.08.24
Ўзбекистонликлар бир неча кун Россия полиция бўлимида ушлаб турилган. Улар ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга оширган.
Россия Одинтсово шаҳар округи 5 сонли полиция бўлимида 15 нафар ўзбекистонлик 4 кундан ортиқ ноқонуний ҳибсда сақланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 август куни элчихонанинг консуллик бўлими ходимлари Москва вилоятининг Одинтсово шаҳар округи бўйича Россия Ички ишлар вазирлигига борган. Россия миграция бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган рейдда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган.
Аниқланишича, Ўзбекистон фуқаролари тегишли рухсатномаларни олмасдан, Москва вилояти ҳудудида меҳнат фаолиятини ноқонуний амалга оширган.
Шунингдек, 9 август куни ушбу шахслар кейинчалик Россиядан депортация қилиш учун Москва вилояти бўйича Бош бошқармасининг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Ушбу шахслар кейинчалик Россиядан чиқариб юборилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: