19:37 | 12.08.22

                       

Ўзбекистонда 1 февраль транспорт соҳаси ходимлари куни этиб белгиланиши мумкин

Транспорт вазирлиги бу борадаги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди

Транспорт вазирлиги «Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори муҳокамага қўйди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Ҳужжат лойиҳасида Транспорт вазирлиги икки ой муддатда 1 февраль кунини «Ўзбекистон Республикаси транспорт соҳаси ходимлари куни» этиб белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилган.

Шунингдек, қарор билан Транспорт вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташувчилар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, автомобилда ташувлар сифатини яхшилаш мақсадида ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини юклатилши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда 20 август Тадбиркорлар куни деб эълон қилинган, 26 сентябрь эса ДХХ ходимлари куни этиб белгиланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: