17:26 | 13.08.22

                       

Ер сатҳидан 2250 метр баландликдаги Ғелон қишлоғи — суратларда

Қишлоқнинг ўзига хос чолғу асбоблари, ҳунармандчилик анъаналари ва тарихи бор

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Ғелон қишлоғига Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ёшлар ҳамда республика ОАВ ходимлари учун инфо-тур уюштирди. «Bugun.uz» мухбири ушбу қишлоқдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева

Ғелон қишлоғи анча қадимий анъаналарга эга. Қишлоқнинг ўзига хос чолғу асбоблари, ҳунармандчилик анъаналари ва тарихи бор.

Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева

Маълумотларга кўра, ҳудудда 5000 дан ортиқ аҳоли рўйхатдан ўтган. Уйлар синч ва лойдан қурилган.

«Одамларимиз жуда аҳил, азалдан рассомлик, созандалик, ҳунармандлик билан шуғулланишади. Деҳқончилик ва чорвачилик қишлоқ аҳлининг кундалик асосий машғулоти ҳисобланади», — дейди қишлоқ оқсоқоли Зариф Султонов.

Қишлоқ туман марказидан 85 километр узоқликда, ер сатҳидан 2250 метр баландликда жойлашган ва ҳар томондан тоғлар билан ўралган.

Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу қишлоқ ҳақида фикр билдирган.

«Қашқадарёдаги машҳур Ғелон қишлоғини ҳаммамиз яхши биламиз. Маълумотларга қараганда, мана шу қишлоқда кейинги беш йилда бирорта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган.

Биз буни қишлоқ аҳлининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, маҳалла фаоллари, айниқса, нуронийларимизнинг жонкуярлиги натижаси деб биламиз. Бундай ижобий тажрибани бутун эл-юртимизга ибрат қилиб кўрсатсак, албатта, арзийди»,— дейди президент.

Ғелон қишлоғи аҳолиси асосан тожик миллатига мансуб, шу сабабли жамоат жойларидаги ёзувлар тожик тилида.

Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева
Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева
Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева

Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева
Фото: «Bugun.uz» / Ирода Жўраева

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: