19:37 | 14.08.22

                       

Тошкентдаги кўча номаълум муддатга қисман ёпилади

Пойтахт ҳокимлиги бунга йўл қурилишини сабаб қилиб кўрсатди

Тошкент шаҳридаги Навоий шоҳ кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган сабабли тегишли йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади. «Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахтда 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилганди. Шунингдек, «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ўтказиладиган «Янги нафас» ёшлар марафони муносабати билан 25–26 июнь кунлари пойтахтдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: