15:22 | 17.08.22

                       

Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,1 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,3 миллиард долларга ошган.

Унда экспорт 11,3 миллиард долларни ташкил этган. Шундан:

  • маҳсулотлар — 9,3 миллиард доллар;
  • хизматлар — 2 миллиард долларга етган.

Шунингдек, 7 ойдаги ташқи савдо айланмасида импорт 16,8 миллиард долларга етган. Бунда:

  • маҳсулотлар — 15,4 миллиард доллар;
  • хизматлар — 1,4 миллиард долларни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми камайгани тўғрисида хабар берилганди. 2022 йил январь-июнь ҳолатига кўра, МДҲ давлатлари билан ташқи давдо айланмаси 8,7 миллиард долларни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: