20:43 | 17.08.22

                       

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди

У 5 кишига маблағ ажратилди дея сохта ҳисобот тузган

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «У.Т.» фермер хўжалиги собиқ иш юритувчиси А.Ж. беш нафар фуқаро номига ажратилган 156 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига уларга чорва моллари етказиб берилгани тўғрисида сохта ҳисоботлар тузиб, кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани, Самарқандда МЧЖ раҳбари 458 млн сўм кредит маблағани ўзлаштирган аниқлангани, Тошкентда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: