11:42 | 18.08.22

                       

Тошкентда атир-упа дўконида йирик ёнғин содир бўлди — видео

Дўконининг 35 квадрат метр майдони ёниб зарарланган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги дўконда содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 18 август куни соат 01:57 да туманнинг «Ватандош» МФЙ Тузел 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги атир-упа савдо дўконининг 35 квадрат метр ва унига туташ бўлган иккита МЧЖнинг 15 квадрат метр майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Экипажлар ҳодиса жойига соат 01:59 да етиб борган ва ёнғин соат 02:10 да ўчирилган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо дўконининг 60 квадрат метр майдони, МЧЖларнинг 90 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани, Мирзо Улуғбек туманида янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: