19:57 | 22.08.22

                       

Илон Маск дунёдаги энг кўп маош олувчи бош директор деб топилди

Миллиардер қанча ишлаб топгани маълум бўлди

«Tesla» бош директори Илон Маск 2021 йилда 10 миллиард доллардан ортиқ даромад топди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, бу Маск дунёдаги энг бой одам, шунингдек, сайёрадаги энг кўп маош оладиган бош директор эканини англатади. Миллиардер иш ҳақининг катта қисми унинг бойлигини 78 миллиард долларга кўтарган турли хил акцияларга боғлиқ. Илон Маскнинг умумий бойлиги тахминан 269 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маск билан бирга яна 13 киши дунёдаги энг кўп маош олувчи бош директорлар рўйхатига кирган. Бироқ уларнинг барчаси биргаликда «Tesla» раҳбари ишлаб топган пулнинг ярмидан сал камроғини ташкил қилади.

Жумладан, «Rivian Automotive» бош директори Робертом Скаринж 2,3 миллиард долларлик маошга эга бўлган. «Apple» бош директори Тим Кук 853 миллион доллар даромад олган бўлса, Калифорнияда жойлашган «Lucid Motors» бош директори Питер Ролинсон 575 миллион доллар ишлаб топган.

Аввалроқ Илон Маск крипто пирамида яратганликда айбланиб, судга тортилганди, Twitter акциядорлари Маскни судга берганди, миллиардер одамларни Марсга кўчириш қанчага тушишини ва Марсга парвоз чиптасининг нархини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: