9:01 | 23.08.22

                       

Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини тўхтатди

У ердаги 27 нафар тарбияланувчи бошқа Меҳрибонлик уйига ўтказилган

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 да жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйининг эшиклари ёпилди, деб хабар беради «Mehribonlik.uz».

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур Меҳрибонлик уйида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 122 нафар бола тарбияланган. Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5 та оилавий болалар уйида улғаймоқда. 6 нафар бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилган.

«Бу болажонлар ота-онасидан бирини ёқотган ёки бутунлай ота-онасидан айрилган болалардир, бироқ Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликларнинг саъй-ҳаракатлари билан уларнинг қариндошлари топилиб, оиласи бағрига қайтарилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, 50 дан ортиқ ўғил-қизлар васийликка олинган. Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этган. Натижада 21-сонли Меҳрибонлик уйида атиги 27 нафар тарбияланувчи қолган. Шу боис, барча болажонлар Тошкетда жойлашган 22-сонли Меҳрибоник уйига ўтказилган ва 21-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида 21-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари ҳамширанинг бинога киришига қаршилик қилиб, плакатлар кўтариб чиққани ҳақида хабар берилганди. Хабар асосида Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан ушбу Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилган. Текшириш давомида муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилганлиги аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: