14:08 | 23.08.22

                       

Туркия ва Сурия президентлари Ўзбекистонда учрашиши рад этилди

Башар ал-Асад Самарқанддаги ШҲТ саммитига таклиф қилинмаган

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сурия президенти Башар ал-Асад сентябрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида учрашиши рад этилди. Бу ҳақда «TRT World» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Раддия Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли томонидан эълон қилинган. У 15–16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтиши режалаштирилган саммитда Эрдўғон ва Асад ўртасида учрашув бўлишини истисно қилиб, Асаднинг тадбирга таклиф этилмаганини айтган.

У Сурияда барқарор тинчлик ўрнатилиши учун қадам ташлаш кераклигини айтиб, режимнинг мухолифатни террорист сифатида кўрмаслиги кераклигини таъкидлаган.

«Туркия бошиданоқ энг муҳим жараённинг сиёсий эканини билдирган», — дейди Чавушўғли.

Дипломат Туркия Сурияда «натижага йўналтирилган» сиёсат олиб бораётгани, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги муҳимлиги ва террор ташкилотларини ундан тозалаш зарурлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпин ва Путин Самарқандда учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: