12:15 | 25.08.22

                       

Давлатларнинг ўртача ойлик иш ҳақи бўйича рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида паст кўрсаткични қайд этган

Numbeo таҳлилий хизмати ўртача «соф» иш ҳақи бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон рейтингда 106 ўриндан 96-ўринни эгаллади.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда иш ҳақи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб, 278,7 долларни (3 миллион 38 минг сўм) қайд этган. МДҲ давлатлари орасида Россия етакчилик қилиб, 846 доллар билан 47-ўринни эгаллаган. Беларусь 481 доллар билан 72-ўрин, Қозоғистон эса 419 доллар билан 77-ўринни қайд этган.

Кучли ўнталикдан қуйидаги давалтлар ўрин эгаллаган

1. Швецария — 5988, 76 доллар
2. Сингапур — 4247,77 доллар
3. Австралия — 4143,38 доллар
4. АҚШ — 3738,98 доллар
5. БАА — 3681,95 доллар
6. Норвегия — 3433,85 доллар
7. Канада — 3301,98 доллар
8. Қатар — 3251,37 доллар
9. Дания — 3214,18 доллар
10. Исландия — 3193,68 доллар.

Аввалроқ Numbeo давлатларнинг уй-жой нархи бўйича рейтинги эълон қилганди. Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: