11:30 | 27.08.22

                       

Наманганда ёниб кетган «Жигули» бўйича қўшимча маълумот берилди

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок болганлар бор

Наманган вилоятининг Чуст туманида «Lacetti» ва «Жигули» тўқнашуви оқибатида машиналардан бирида ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 27 август куни соат 03:45 ларда Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 51-километрида «Lacetti» русумли автомашинани Наманган—Чуст йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, «ВАЗ-2107» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тўқнашув натижасида «Жигули» автомашинасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор, жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Жиззахда 3 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: