18:37 | 28.08.22

                       

Қашқадарёда «авария» сабабли машина ёниб кетди — видео

«Lacetti» «Gentra»га урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 28 август куни «Lacetti» ва «Gentra» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @nasafnewsuz

Маълум бўлишича, соат 13:40 да ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги «Lacetti»да Қарши–Шаҳрисабз йўлининг Қўшкапа маҳалласидан ўтган 43-километрида Шаҳрисабз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Ж. бошқарувидаги «Gentra» қатнов қисмига чиқиб кетиши оқибатида бир-бирига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бунинг оқибатида «Lacetti» автомашинаси ёниб кетган ва автомашина ҳайдовчиси Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманган вилояти Чуст туманида «Lacetti» билан тўқнашган «Жигули» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобили ёниб кетгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: