11:24 | 31.08.22

                       

Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига борди — фото

Давлат раҳбари у ерда қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этган

Шавкат Мирзиёев 31 август эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, кечқурун Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон халқигага табрик билан мурожаат қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Кўксаройда Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланган ватандошларга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: