12:22 | 31.08.22

                       

ДХХ Зангиота ҳокимлиги ходимини пора билан қўлга олди

У 18 минг долларга икки кишининг Қирғизистондаги ўқишини Тошкентга кўчиришни ваъда қилган

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳокимлиги ходими пора олаётганида қўлга тушди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ДХХ Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 2 нафар фуқарони Қирғизистондаги олий ўқув юртида ўқишлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, сўнгра уларнинг ўқишларини Тошкентдаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичига кўчириб бериш эвазига 18 минг доллар олган вақтида ушлаган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Самарқандда фуқаронинг ўқишини хориждан кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар олган йигит ушлангани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: