23:26 | 31.08.22

                       

Навоийда Ўзбекистондаги биринчи шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини молиялаштириш бўйича битим имзоланди

Лойиҳани БААнинг «Masdar» компанияси молиялаштирмоқда

Тошкентда 31 август куни Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаватт қувватга эга, Ўзбекистондаги биринчи саноат миқёсдаги шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини молиялаштириш бўйича битимлар имзоланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 500 мегаватт қувватга эга Зарафшон шамол электр станцияси Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳа ҳисобланади; йилига 1,1 миллион тонна карбонат ангидридни алмаштириб, 500 000 хонадонни етарли электр энергияси билан таъминлайди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Лойиҳа Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан қондириш бўйича олиб борилаётган мақсади доирасида амалга оширилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

«Masdar» 2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати билан Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳа бўлган Зарафшон шамол электр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш бўйича икки томонлама битимлар имзолади. Лойиҳа 600 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиши кутилмоқда ва Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан қондиришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Зарафшон шамол электр станцияси “Masdar”нинг Ўзбекистондаги иккинчи саноат миқёсдаги йирик лойиҳаси бўлиб, биринчиси Навоий вилоятининг Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси бўлиб, у 2021 йилда ишга туширилган эди. 

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, 2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган мазкур 500 МВт қувватга эга Зарафшон шамол электр станцияси йилига 1,1 миллион тонна зарарли чиқиндиларни чиқишини олдини олади, шу билан бирга 500 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

«Masdar» 2020 йил июнь ойида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзбекистон миллий электр тармоғи» АЖ билан Зарафшон шамол электр станцияси учун инвестиция ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларни имзолади.

Шунингдек, «Masdar» 2021 йил Ўзбекистонда умумий қуввати 897 МВт бўлган фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳаларини қуриш бўйича битимларни ҳам имзолаган эди. Лойиҳалар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Жиззах вилоятларида ишга туширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: