23:41 | 02.09.22

                       

Тошкент вилоятида иккита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ҳодиса оқибатида икки киши касалхонага ётқизилган

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 2 сентябрь куни иккита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Тоошкент вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳодиса шу куни соат таҳминан 12:00 да Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М39 «Алмати–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз–Термиз» автомобиль йўлининг 829-километрида юз берган.

1992 йилда туғилган Бекобот туманида яшовчи ҳайдовчи С.Д «Nexia-2» русумли автомобилида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1984 йилда туғилган Зангиота туманида истиқомат қилувчи Б.Х бошқарувидаги ««Nexia-3» автомобиль билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Қайд этилишича, ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида иккала автомобиль ҳайдовчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман марказий шифохонасига олиб кетилган.

Аввалроқ Тошкентда автобус ва 2 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Жиззахда ЙТҲда «Cobalt» тўлиқ ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: