19:13 | 07.09.22

                       

Жиззахда «Cobalt»нинг маст ҳайдовчиси «Nexia» билан ЙТҲ содир этди — видео

У ўзи мухлислик қилган футбол клубининг ғалабасини спиртли ичимлик ичиб нишонлаган

Жиззах шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида «Cobalt» ва «Nexia» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, «Nexia» автомобили катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи билан бир йўналишда келаётган «Cobalt» билан тўқнашув содир этган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланган.

Нарколог шифокор кўригидан ўтган ҳайдовчи маст ҳолатда экани аниқланган. Транспорт воситаларига моддий зарар етказилган, ҳайдовчиларга ҳеч нарса қилмаган.

«Nexia» ҳайдовчисига кўра, у дўстлари билан ўзи мухлислик қиладиган футбол клуби ғалаба қозонганини спиртли ичимлик ичиб нишонлаган.

Аввалроқ Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia-2» иштирокидаги ЙТҲда 4 киши вафот этгани, Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилгани, Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: