11:04 | 13.09.22

                       

Қозоғистонда поезд 123 бош қўйни уриб кетди — видео

Ҳолат юзасидан пода эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида юк поезди 123 бош қўйни уриб юборди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: Қозоғистон транспорт полицияси бошқармаси матбуот хизмати

Ҳуқуқ-тартибот ходимларига кўра, ҳодиса 12 сентябрь куни тунги соат бирларда Олмаота вилоятининг «Жетыген – Курозек» йўлида содир бўлган.

«Юк поезди машинисти темир йўлни кесиб ўтаётган қўйлар сурувини пайқаб, шошилинч тормозни босган ва тўқнашувдан қочишга уринган. Лекин бунинг иложи бўлмаган, 530 бош қўйдан 123 боши нобуд бўлган. Поезднинг тўхтатиши 13 дақиқани ташкил қилган», — деган транспорт полицияси бошқармаси бошлиғи Онал Бекиев

Воқеа жойига Олтинкўл станциясидаги Линей милиция бўлими ходимлари жўнаб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жониворларнинг эгаси 36 ёшли эркак эканини аниқлаган.

«Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 559 моддаси 1-қисми ‘Темир йўл йўлагида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш’ билан маъмурий жавобгарликка тортилди», — дея хулоса қилган Бекиев.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўйлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, Қозоғистонда номаълум касаллик оқибатида уй ҳайвонлари нобуд бўлаётганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: