12:11 | 14.09.22

                       

Андижонда эркак қайнонаси, рафиқаси ва вояга етмаган қайнукасини пичоқлади

Она ва қиз олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган

Андижон вилоятининг Избоскан туманида эркак қайнонаси, рафиқаси ва қайнукасини пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Bugun.uz»га маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Избоскан туманидаги 22 ёшли аёл ўз эри томонидан ўлдирилганлии, қизни ҳимоясига чиққан унинг онаси ва укаси ҳам пичоқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Прокуратура вакилининг маълумотларига кўра, 12 сентябрь куни соат 22:00 ларда Избоскан тумани «Тўркол» МФЙда яшовчи У.С. туман ИИБга мурожаат қилиб, қўшнисининг хонадонида жанжал овозини эшитиб чиққани ва ерда хонадон эгаси М.Р. ҳамда унинг қизи Ш.Р.нинг қонга беланиб ётганини кўргани тўғрисида хабар берган. Хабар асосида ҳодиса жойига вилоят прокурори, унинг ўринбосари, ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими вакиллари, туман прокурори, вилоят ИИБ ношлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида «Тўрткўл» МФЙда яшовчи 32 ёшли А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли онасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғи 22 ёшли Ш.Р. ва 1 ёшли фарзандини билан кўриш учун борган. У фарзандини кўришга қаршилик қилган қайнонаси М.Р. ва рафиқаси Ш.Р. билан жанжаллашиб қолган. Хонадондан чиқиб, ўзи вақтинча ишлаётган сомсахонадан хўжалик пичоғини олиб келган ва қайнонаси ҳамда хотинини, кейинчалик жанжалга аралашган қайнукаси 16 ёшли Х.Р.ни пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган. Етказилган тан жароҳатлари оқибатида она ва қиз воқеа жойида вафот этган. Х.Р эса туман марказий касалхонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қими «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича терфов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Учкўприк туманида «куёв чақирди» зиёфатидаги маст ҳолда жанжал чиқарган куёвжўрани қайноға пичоқлагани, Қашқадарёда мусиқа ўқитувчиси маст ҳолда 62 ёшли эркакни пичоқлагани хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: