15:31 | 20.09.22

                       

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди — фото

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган

Тошкент шаҳар ИИББ Яккасарой туманида юк машинаси кўприк четига ағдарилиб тушгани юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 20 сентябрь куни соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасидаги кўприк устида 47 ёшли В.А. «Howo ZZ3» русумли юк автоуловида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётиб, кўприк устида бошқарувни йўқотган ва кўприкнинг четки қисмига ағдарилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Йўл-транспор ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи В.А. «чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати» билан касалхонага олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» билан тўқнашган «Зил», Тошкент ва Самарқанд вилоятларида юк автомобили ағдарилиб кетгани тўғрисида хабарлар берилганди. Шунингдек, Наманганда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia» ағдарилиб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: