20:10 | 22.09.22

                       

Қозоғистонда Элбоши куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилиши мумкин

Ушбу байрам 2012 йилдан буён ҳар 1 декабрда нишонлаб келинади

Қозоғистон парламенти Сенатининг депутатлари навбатдаги ялпи мажлисда «Қозоғистон Республикасининг кинематография, маданият ва байрамлар масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, «Қозоғистон Республикаси байрамлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 25 октябрь — Республика куни давлат байрами, 16 декабрь эса Мустақиллик куни давлат байрами сифатида белгиланган. Шунингдек, 1 декабрь — Биринчи президент куни (Элбоши куни) байрамини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Маълумот учун, Қозоғистонда биринчи президент куни 2012 йилдан буён ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади. Қозоғистон халқи референдумда 5 июнь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берилган.

Аввалроқ Назарбоевнинг яқин қариндошлари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, Нурсултон Назарбоев қариндошларининг ноқонуний бойиб кетганига муносабат билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: