19:35 | 28.09.22

                       

Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган

Қамчиқ довонида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирдиги матбуот хизмати хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирдиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 28 сентябрь куни соат 18:34 да А-373 автомобиль йўлининг 256-километри, Қамчиқ довони қисмида Тошкент—водий йўналишида ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа юз берган жойга ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борган.

Шунингдек, ҳозирда ёнғин бартараф этилаётгани, вазият назорат олингани айтилмоқда.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади», дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Наманганда юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қибрайда 4 та юк машинаси ёниб кетгани ҳақида маълум қилинди. Шунингдек, Фарғонада Тrailblazer билан тўқнашган Spark ёниб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: