21:37 | 29.09.22

                       

Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди

Ҳайдовчи турли хилдаги куйиш тан жарохати олган

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги сомон бозорида «пирошковоз» машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 29 сентябрь куни соат 13:48 да Бувайда тумани «Янгиқўрғон» МФЙ, Завур бўйи кўчасида жойлашган сомон бозорида тўхтаб турган 1989 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами 40 T 182 GA бўлган «Москвич» русумли автомашина ва унга уланган тиркама устидаги 300 дона пресс сомони билан ёнаётгани бўйича хабар келиб тушган.

Фото: Фарғона вилояти ФВБ матбуот хизмати

Хабарга асосан, ёнғин жойига ёнғин-қутқарувчилар соат 14:00 да етиб бориб, соат 14:02 да ўраб олиниб, соат 14:10 да ёнғин ўчирилган.

Хабарга кўра, ёнғин оқибатида автомашина эгаси — Бувайда тумани Жалер қишлоғида яшовчи фуқаро А.А икки қўл, кафтлари ҳамда юз қисмида турли хилдаги куйиш тан жарохати олган.

«Ҳозирда беморнинг холати яхши, Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида тиббиёт ходимлари назоратида», дейилади бошқарма ахборотида.

Шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланаётгани қўшимча қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: