10:56 | 30.09.22

                       

Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари мустақиллигини тан олди

Владимир Путин бу борадаги тегишли қарорларни имзолаган

Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари давлат суверенитети ва мустақиллигини тан олди, тегишли қарорларни мамлакат президенти Владимир Путин имзолади, деб хабар беради Meduza.

Фото: «Известия»

Қарор «халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган тамойиллари ва халқаро меъёрларига мувофиқ, БМТ уставида белгиланган халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз-тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тамойилини тан олган ва тасдиқлаган ҳолда» ҳамда референдумда «халқ ўзи билдирган хоҳиш-истаклари»ни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Москва Транспорт департаменти Россия пойтахтидаги қатор кўчалар 30 сентябрь куни ҳаракатланиш учун ёпилишини эълон қилганди. Қайд этилишича, 30 сентябрь куни ҳукумат Москва марказида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР, шунингдек, босиб олинган Херсон ва Запороже вилоятларини «Россияга қўшилиш референдумлари»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида митинг ўтказмоқчи.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: