14:11 | 03.10.22

                       

Арманистон ҳукумати озарбайжонлик ҳарбийларни асирларни ўлдиришда айблади

Интернетда ҳарбийлар тиз чўккан асирларни отиб ташлагани тасвирланган видео тарқалган

Арманистон ҳукумати озарбайжонлик ҳарбийларни арман асирларини ўлдиришда айблади. 2 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳарбий формадаги одамлар автоматдан тиз чўккан ҳолда турган комуфляждаги одамларда гуруҳига ўт очгани тасвирланган, деб хабар беради Meduza.

Фото: The Insider

Арманистон омбудсмани Кристина Григоряннинг маълум қилишича, Арманистон ҳукумати видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, у 13 сентябрда тасвирга олинганини аниқлаган.

«Ҳудудни ўрганиш, бошқа маълумотлар базаларимизда мавжуд бўлган шунга ўхшаш видеоларни таққослаш, шунингдек, об-ҳаво шароити, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечаклари, Озарбайжон ҳарбий хизматчиларининг суҳбати ва бошқа кўрсаткичларни уйғунлаштириш натижасида бу ҳақиқат тасдиқланади», — дейди у.

Арманистон Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари, шунингдек, мамлакат бош вазири Никол Пашинян видеога изоҳ берган. Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ бўйича махсус вакили Тойво Кларрнинг маълум қилишича, «видеонинг ҳақиқий экани тасдиқланса, бу тергов қилиниши ва унинг ижрочилари жазоланиши керак бўлган ҳарбий жиноятдир».

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон томонининг айбловини «ўнлаб йиллар давомида босқинчилик сиёсатини олиб борган, бир миллионга яқин аҳолининг асосий ҳуқуқларини оёқ ости қилган, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарши кўплаб ҳарбий жиноятлар содир этган давлатнинг иккиюзламачилик намунаси», деб атаган.

Шу билан бирга, Озарбайжон Бош прокуратураси ҳолатга муносабат билдириб, ҳарбий прокуратура «видеонинг ҳақиқийлигини ҳар томонлама текшираётгани айтган».

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида жиддий тўқнашув содир бўлганди. Ереван озарбайжонлик ҳарбийларни чегара яқиниадги шаҳарларни ўққа тутишда айблаганди. Боку бу «кенг кўламли провакацияга» жавоб эканини маълум қилган. Можаро оқибатида Арманистонда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани айилганди. Озарбайжон томони 80 га яқин ҳарбий хизматчиси ҳалок бў»ганини эълон қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: